18:38 / 19.08.2020
2 837

“Газель” сотувидан тушган пул маблағи давлат эгалигига ўтказилди

“Газель” сотувидан тушган пул маблағи давлат эгалигига ўтказилди
Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйчиа Ғаллаорол туманлараро судининг 26.09.2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ў.Нарбоев ҳисобидан ундирувчи Жиззах вилоят Божхона бошқармаси фойдасига 2011 йилда ишлаб чиқарилган, Газель-2705-244 русумли, давлат белгиси АУ329В71 бўлган автотранспорт воситасини давлат эгалигига ўтказиш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси томонидан Ў.Нарбоевга тегишли бўлган ушбу автотранспорт воситаси жорий йилнинг 5 июнида “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида бошланғич баҳоси 44 млн. 353 минг 82 сўмга сотувга қўйилган ва аукцион натижасига кўра 43 млн. 466 минг сўм сотилган.

Ушбу сотувдан тушган пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2009 йилдаги “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 200-сонли қарори билан тасдиқланган низомга асосан тақсимланган ҳолда давлат фойдасига ўтказиб берилиши таъминланди.

Мажбурий ижро бюроси
Ғаллаорол туман бўлими

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Газель” сотувидан тушган пул маблағи давлат эгалигига ўтказилди