date
views 2 603

Яхна чой идишидаги гиёҳвандлик воситалари фош этилди

Яхна чой идишидаги гиёҳвандлик воситалари фош этилди
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Тўрткўл туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида “Тошкент-Нукус” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро А.А. бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина кабинаси ичидаги 2 дона яхна чой идишларида таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжуд бўлган 746 дона “Трамадол” дори воситалари борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давомида ушбу гиёҳвандлик моддалари фуқаро Р.Р.га тегишли эканлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яхна чой идишидаги гиёҳвандлик воситалари фош этилди