19:50 / 21.08.2020
2 396

“Асака банк” фойдасига кредит қарздорлиги ундириб берилди

“Асака банк” фойдасига кредит қарздорлиги ундириб берилди
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 24.03.2020 йил кунги ижро варақасига асосан жавобгар “Юксак Истиқлол” МЧЖдан акциядорлик тижорат “Асака банк” фойдасига 389 956,2 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Жалақудуқ туман бўлими иш юритувига келиб тушиши билан ижро иши юритишни қўзғатиш қарори қабул қилинади ҳамда давлат ижрочиси томонидан қабул қилинган қарор нусхаси қарздор жамият масъул шахсларига тақдим қилиниб, уларга суд ҳужжати ижросини қонунда белгиланган муддатда бажармаслик ва мажбурий ижро ҳаракатлари амалга ошириш ҳуқуқий оқибатлари, хусусан, ижро йиғими миқдорлари ва жамият балансидаги мулклар хатланиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 21.08.2020 йил куни жавобгар “Юксак Истиқлол” МЧЖдан акциядорлик тижорат “Асака банк” фойдасига 389 956,2 минг сўм кредит қарздорлиги ундирилиши таъминланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Асака банк” фойдасига кредит қарздорлиги ундириб берилди