
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда аҳоли мурожаати ва саволлари юзасидан жавоб қайтарилди.
- Шифокор мендан нафасим сиқилмаётганини сўради. Буни қандай аниқласа бўлади?
- Нафас сиқилиши - бу ҳаво етишмаслигини ҳис қилиш. нафас олиш тезлиги, хотиржамликда дақиқасига 22 та нафас олиш бўлиши лозим.
Нафас частотасини хотиржам ҳолатда ўлчаш учун қуйидагиларни бажариш зарур:
- Секундомер ёки қўл соатини олинг ёки уяли телефонингизда секундомерни ёқинг;
- агар бу вақтгача ҳаракатда бўлган бўлсангиз 5 дақиқа дам олинг;
- ўтирган ёки ётган ҳолда қўлларингизни кўксингизга қўйинг;
- кўкрак қафасингизни ҳаракатлантириб неча марта нафас олишингизни сананг;
- 1 дақиқадан сўнг санашни тўхтатинг. Катта кишиларда нормал нафас олиш частотаси 12-18 та бўлади.
Агар кўрсаткичлар 22 тадан кўп бўлса шифокорга мурожаат қилинг - бу нафас олишда муаммо борлигини кўрсатади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар