
Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 26.06.2020 йилдаги суд бўйруғига асосан карздор Китоб туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимидан жами 26 та ундирувчи ишчи ходимлар учун 32.399,6 минг сўм ундириш тўғрисидаги ижро хужжати буйича кўзғатилган ижро хужжатлари Мажбурий ижро бюроси Китоб туман бўлими иш юритувига 30.06.2020 йилда келиб тушган ва шу куни ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарилиб тарафларга юборилган.
Шунингдек ижро харакатлари жараёнида қарздор Китоб туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига тегишли “Nexia 2” русумли автотранспорт воситаси хатланиб тақиқ қуйилган.
Мажбурий ижро харакатлари давомида қарздор Китоб туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимидан ундирувчилар фойдасига қарздорликлар тўлиқ ундириб берилган ва ижро ҳужжат ижроси амалда тамомланиб, 26 та ишчи ходимни ҳуқуқлари тўлиқ тикланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар