22:00 / 22.08.2020
2 654

Уй шароитида COVID-19 инфекциясини даволашнинг самараси бўлмаса, бемор қаерга юборилади?

Уй шароитида COVID-19 инфекциясини даволашнинг самараси бўлмаса, бемор қаерга юборилади?
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова коронавирус инфекцияси борасида аҳоли мурожаати ва саволлари юзасидан жавоб қайтарди.

- Коронавирус инфекцияси билан касалланганда доим ўпка шикастланадими?
Жавоб: Коронавирус инфекцияси турли шаклларда кечади ва доим ҳам ўпкани шикастламайди.
Касаллик кўп ҳолларда умуман симптомларсиз кечади, яъни тест натижаси мусбат бўлса-да, киши ҳеч қандай симптомларни сезмайди ва бундай вирус ташувчиси текширилганда организмда ҳеч қандай ўзгариш аниқланмайди.

Симптомлар мавжудлигида касалликнинг қуйидаги шакллари ажратиб кўрсатилади:
— юқори нафас йўллари шикастланиши билан (ринит, фарингит);
— қуйи нафас йўллари шикастланиши билан (пневмония).

- Коронавирус билан хасталанган ҳомиладор аёлларни касалхонадан чиқаришда қандай кўрсаткичларга асосланишади?
Жавоб: —Клиник белгиларни турғун яхшиланиши;
— уч кун давомида тана ҳарорати нормада бўлганда;
— лаборатор кўрсаткичлари нормаллашганда;
— нафас етишмовчилиги белгилари йўқлиги;
— камида 24 соат оралиқ билан кетма-кет икки марта ПЗР усулида COVID-19 тест натижалари манфий бўлганда.
Шифокор кўрсатмасига кўра рентгенография ёки КТ текшируви, тавсия этилмаса тушишга ҳожат йўқ.

- Нима учун вафот этган фуқаролар тўғрисидаги рўйхатлар электрон тизимга қўйилмайди? ОАВда вафот этган фуқаронинг фақат бош ҳарфи ва ёши ёзилади. Бу ҳақидаги маълумотни қаердан олсак бўлади?
Жавоб: Маълумотларни коронавирус касаллигига чалинган беморларни даволаш билан шуғулланадиган муассасаларга мурожаат қилиб, ушбу маълумотнинг нима мақсадда сўралаётганлигини асослаб берсангиз шунга қараб муносабат билдирилади.

Аслида касалликка чалинганларнинг шахси билан боғлиқ маълумотларнинг барчаси тиббиёт сири ҳисобланиб, ушбу маълумотларни олиш ваколатига эга бўлган ташкилот вакили бўлсангиз, у ҳолда бу каби муассасаларга ёки Соғлиқни сақлаш вазирлигига расман мурожаат қилишингиз мумкин.

- Уй шароитида COVID-19 инфекциясини даволашнинг самараси бўлмаса бемор қаерга юборилади?
Жавоб:Уй шароитида COVID-19 инфекциясини даволашнинг самарасиз эканлиги аниқланганда, даволовчи шифокор уни кўриб касаллик кечиши ҳолатига қараб саралаш ва ташхислаш марказларидан бирига ёки ихтисослаштирилган стационарларга йўналтиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Уй шароитида COVID-19 инфекциясини даволашнинг самараси бўлмаса, бемор қаерга юборилади?