23:53 / 24.08.2020
1 974

Дори воситаларини электрон буюртма қилишда нималарга эътибор бериш керак?

Дори воситаларини электрон буюртма қилишда нималарга эътибор бериш керак?
Саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими саволларига жавоб берди.

— Дорихонага боришга имкони йўқлар дори воситаларини электрон тарзда харид қилишлари мумкинми?
— Ҳа, мумкин. «Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ, электрон тижорат орқали фақат рецептсиз бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмларни электрон тарзда сотиш ва сотиб олишга рухсат берилган. Фақат уларни сақлаш ва етказиб беришда хавфсизликни таъминлаган ҳолда, шунингдек, қонунчилик талабларидан четга чиқмасдан амалга оширилиши шарт. Айни вақтда дори воситаларини етказиб беришни такомиллаштириш учун «электрон дорихона» тизимини яратиш устида иш олиб борилмоқда. Бу орқали маҳаллий дорихоналарнинг ягона электрон базаси шаклланади, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш таъминланади.

— Электрон тарзда сотиб олинган дори воситалари ва тиббий буюмлар аҳолига қандай тартибда етказиб берилиши керак?
— Бунда, дори воситалари ва тиббий буюмларни электрон тижорат орқали чакана сотишда дорихоналарга тегишли веб-сайтлар ёки

мобил иловаларда юридик шахснинг номи, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, ИНН рақами, жойлашган жойи (почта манзили), электрон почта манзили, боғланиш телефон рақами, лицензия рақами, амал қилиш муддати, уни берган орган номи кўрсатилиши мажбурий.

Шунингдек, электрон савдо манзилида дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳақидаги маълумотлар, жумладан халқаро патентланмаган номи ва савдо номи, чиқарилган шакли, дозаси, церийаси, яроқлилик муддати, ишлаб чиқарган давлат (етказиб берувчи), қўллаш бўйича йўриқнома, чакана нархи, савдо устамаси миқдори, мувофиқлик сертификати, аналогларнинг мавжудлиги, ҳисоб-китоб шакли, етказиб бериш тартиби ва нархи кўрсатилиши шарт.

Маҳсулотлар тиббий буюмлар ва дори воситаларини ташиш учун махсус жиҳозланган транспортларда фармацевтик маълумотга эга мутахассис томонидан етказиб берилиши белгилаб қўйилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дори воситаларини электрон буюртма қилишда нималарга эътибор бериш керак?