17:20 / 25.08.2020
1 779

Тошкентга кирмоқчи бўлган «Ласетти» ичидан 1050та «Тропикамид» флакони топилди

Тошкентга кирмоқчи бўлган «Ласетти» ичидан 1050та «Тропикамид» флакони топилди
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари “Ласетти” русумли автомобиль ичидан мингдан ортик “Тропикамид” флаконларини топишди.
Жорий йилнинг 20 август куни “Бектемир” ЙПХ постида ЙПХ, ППХ ва кинология хизмати ходимлари томонидан 33 ёшли наманганлик Ғ.М. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомобиль тўхтатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, текширув давомида автомобиль юкхонасидан 1050 та “Тропикамид” флаконлари топилди.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251-1 моддаси (“Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентга кирмоқчи бўлган «Ласетти» ичидан 1050та «Тропикамид» флакони топилди