Фото: «Ezra Acayan/Getty Images»
Болалар коронавирус олдида аввал ўйлагандан кўра кўпроқ заифроқ бўлиб чиқди — уларнинг кўпчилигида ҳатто тузалгандан кейин ҳам салбий асоратлари сақланиб қолади. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» хабар берди.
Америкалик шифокорлар COVID-19дан сўнг болаларда бош оғриғи, йўтал ва ҳазм қилиш аъзолари фаолиятидаги бузилишлар сақланиб қолишини кўпроқ қайд эта бошлади. Шунга қарамай, уларнинг аксарияти вирусни енгил шаклда ўтказиши тасдиқланган. Болаларда мультисистемали яллиғланувчи синдром деб аталувчи асорат энг кўп учрайди. Таъкидланишича, АҚШда 9 июлдан буён касалликни юқтирган болалар сони икки баравар кўпайган.
Коронавирусга чалинган кўпгина болаларда Кавасаки касаллигини эслатувчи кўплаб яллиғланишлар қайд этилган. Кейинроқ COVID-19 фонида болаларда ҳалокатли гиперцитокинемия — организм тўқималари шикастланишига олиб келувчи назорат қилиб бўлмайдиган яллиғланиш ривожланиши мумкинлиги ҳам исботланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Damas учун онлайн контрактация очилади