07:00 / 27.08.2020
3 410

Япониялик кампирлар маймунларга қарши қўлига қурол олди

Япониялик кампирлар маймунларга қарши қўлига қурол олди
Фото: «Korrespondent.net»
Япониянинг Фукуи шаҳрида яшовчи 3 аёл ҳосилни пайҳон этадиган маймунларга қарши пневматик қурол билан курашишни бошлади. «Korrespondent.net»нинг ёзишича, аёллар ўзларини «маймун овчилари» деб атаган.

Қайд қилинишича, 74 яшар Масако Ишимура, 68 яшар Тасуко Киношита ва 67 ёшли Миюки Ии «душман»ни кўриши билан қуролини ишга солади. Лекин уларнинг мақсади маймунларни ўлдириш эмас, балки қўрқитиб қўйишдан иборат.

Маймунлар беш йил аввал қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини пайҳон қилишни бошлаган ва уларга қарши турли йўллар билан курашилганига қарамай кутилган натижага эришилмаган. Шундан кейин аёллар ҳосилни ҳимоя қилиш мақсадида отиш машқлари курсига қатнаган, дейилади хабарда.

«Биз маймунларнинг қишлоқ аҳолиси етиштирган қимматбаҳо сабзавотларни йўқ қилишига йўл қўймаймиз», — дейди Ишимура.
Унинг қўшимча қилишича, аксарият қишлоқ аҳолиси сабзавот ҳамда мевалар етиштириш учун кўп куч сарфлайди ва ушбу ҳаракатлар беҳуда кетмаслиги керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Япониялик кампирлар маймунларга қарши қўлига қурол олди