08:30 / 29.08.2020
2 641

21 кишини автомобиль юкхонасида олиб кетаётган ҳайдовчи жаримага тортилди

21 кишини автомобиль юкхонасида олиб кетаётган ҳайдовчи жаримага тортилди
Фото: Видеодан скриншот
Сурхондарё вилоятида «ГАЗ» русумли автомашина юкхонасида 21 нафар кишини қонунга хилоф тарзда ташиган ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар қилди.

Маълум қилинишича, 2020 йил 27 август куни Сурхондарё вилояти ЙПХ инспекторлари томонидан автомобиль юкхонасида қонунга хилоф равишда 21 кишини ортиб ҳаракатланаётган ҳайдовчи тўхтатилган.

Аниқланишича, 1981 йилда туғилган ҳайдовчининг ёнида автотранспорт ҳайдаш учун рухсат берувчи ҳужжатлари бўлмаган. Инспекторнинг нега бунча кўп одам ортгани ҳақидаги саволига ҳайдовчи, йўловчиларнинг автомашинаси бузилиб қолганини айтади.

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан жарима жазоси қўлланилган. Автомашина эса жарима майдончасига киритилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 21 кишини автомобиль юкхонасида олиб кетаётган ҳайдовчи жаримага тортилди