19:15 / 29.08.2020
2 185

205 грамм гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмаси фош этилди

205 грамм гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмаси фош этилди
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Х.Т. ноқонуний тарзда 7 дона целофан пакет парчаларига ўралган, ўзига хос, ўткир ҳидли, қовурилган “наша” гиёҳвандлик воситасини фуқаро К.А.га сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шунингдек, фуқаро Х.Т. бир дона целлофан пакет парчасига ўралган қовурилган “наша” гиёҳвандлик воситасини тадбир иштирокчиларига тақдим қилди. Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Х.Т.нинг вақтинча яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилганида, хонадонда “наша” гиёҳвандлик моддасининг барглари борлиги аниқланди.

Ўтказилган тадбир давомида 195 грамм қовурилган “наша” гиёҳванлик воситаси ва оғирлиги 10 граммни ташкил этувчи “каннабис” ўсимлиги барглари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 205 грамм гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмаси фош этилди