
МИБ Китоб туман бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 11.11.2014 йилдаги ижро варақасига асосан тумандаги қарздор фуқаро Р.Бобоевдан ундирувчи З.Жуманованинг фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланганди.
Қарздордан 2018 йилга қадар бўлган алимент пуллари ундирилган. Аммо 2018 йил 1 августдан буён огоҳлантиришларга қарамасдан, турли баҳоналар билан алимент тўламасдан келган. Оқибатда алимент қарзи 15.812.424 сўмни ташкил этган. Бюронинг китоб туман бўлими томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди ва кўриб чиқишлик учун туман маъмурий судига юборилди.
Китоб туман маъмурий судининг қарорига асосан қарздор Р.Бобоев Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47/4-моддаси билан айбдор деб топилиб, 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Султон Эшқулов
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар