23:28 / 29.08.2020
2 152

9 ой жаримадан қочиб юрган аёл топилди ва жазоси бошқа жазо турига алмаштирилди

9 ой жаримадан қочиб юрган аёл топилди ва жазоси бошқа жазо турига алмаштирилди
Фуқаро Н.Н. Косон туманида туғилган. У қўшмачиликдек жирканч иш билан шуғулланишдан олдин қонун билан белгиланган жавобгарлик борлигини яхши биларди. Аммо Н. осонгина пул топиш ҳақида ўйлади. Буни қарангки, орадан кўп ўтмай унинг бу иши фош бўлди ва жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 8.11.2019 йилдаги хукмига кўра Жиноят кодексининг 131 моддаси билан айбли деб топилди ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Қўлланилган жаримани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Косон туман бўлимига келиб тушди. Шу пайтгача жарима тўлашдан қочиб, яшириниб юрган қарздор давлат ижочилари томонидан орадан 9 ой ўтиб Қарши шаҳридан топилди.

Фарздорнинг ундирувга қаратиш мумкин бўлган мол-мулклари аниқланмагач, МИБ Косон туман бўлими бошлиғи жиноят ишлари бўйича Косон туман судига тайинланга жарима жазосини бошқа жазо турига алмаштириш бўйича тақдимнома билан чиқди. Суд томонидан қарздорнинг моддий аҳволини ҳисобга олган ҳолда тайинланган 2.230.000 жарима 18 кун озодликдан чеклаш жазосига алмаштирилди.

Акмал Баратов
МИБ Косон туман бўлими давлат ижрочиси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 9 ой жаримадан қочиб юрган аёл топилди ва жазоси бошқа жазо турига алмаштирилди