07:00 / 07.09.2020
6 652

Ислом Каримовнинг 17 йиллик ҳайдовчиси собиқ президентдан нималарни ўрганганлигини айтди

Ислом Каримовнинг 17 йиллик ҳайдовчиси собиқ президентдан нималарни ўрганганлигини айтди
Мустақиллик асосчиси веб сайтида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовга ҳайдовчилик қилган Ғуломжон Ҳакимжонов хотиралари эълон қилинди.

"Мен 1999 йилдан, 20 ёшимдан Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ва у кишининг oила аъзоларига ҳайдовчилик қилганман. У киши муттасил ишлар, халқ билан учрашар эди, аммо чарчоқ нима эканини билмас эди.

Ислом Абдуғаниевич олижаноблиги, меҳрибонлиги, талабчанлиги ва инсонийлиги билан нафақат менинг, бутун Ўзбекистон халқининг юрaгидан жой олганди. Мен ўзим у кишидан одамийлик, оқкўнгиллик, исрофдан йироқ бўлиш ва бошқа кўплаб фазилатларни ўрганганман.

Биринчи Президентимиз қўл остидаги инсонларга шу қадар эътиборли, ғамхўр эдики, у киши ҳатто фарзандларим нечанчи синфда ўқишигача ёдда тутар эди. Мен ана шундай улуғ инсонга хизмат қилганимдан фахрланаман
", - дейди асосий автоулов ҳайдовчиси Ғуломжон Ҳакимжонов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ислом Каримовнинг 17 йиллик ҳайдовчиси собиқ президентдан нималарни ўрганганлигини айтди