
Сифати кафолатланмаган биофаол қўшимчаларнинг яширин айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари фуқаро М.А. бошқарувидаги “Нексия 3” русумли автомашинани белгиланган тартибда кўздан кечиришди.
Натижада, автомашина ичида сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 100,3 миллион сўмлик 601 дона хорижда ишлаб чиқарилган “SamyunWan” номли биофаол қўшимчалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.