
Тошкентнинг Юнусобод туманидаги хонадонлардан бирида ўғрилик содир этган аёл ушланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, 2020 йилнинг 19 январида соат 12:42 дан 12:46 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Юнусобод тумани Аваз Ўтар кўчасида жойлашган уйларнинг бирига кириш эшиги очиқлигидан фойдаланиб, ғайриқонуний равишда кирган ва 33 миллион 380 сўмлик турли хил аёллар тақинчоқларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б,г» бандлари (уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб анча миқдорда ўғрилик содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида жиноятни 37 ёшли аёл Х.С. содир этганлиги аниқланган ва жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан шахсий кафиллик тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар