19:13 / 09.09.2020
2 092

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 42 мингдан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 42 мингдан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 42 мингдан ошгани ҳақида хабар берди.
Бугун айни пайтга қадар республиканинг 7 ҳудудида 264 бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 42 минг 162 нафарга етди.

Тузалганлар (+264)
Тошкент шаҳрида 167 нафар;
Тошкент вилоятида 69 нафар;
Самарқанд вилоятида 9 нафар;
Наманган вилоятида 8 нафар;
Фарғона вилоятида 5 нафар;
Хоразм вилоятида 4 нафар;
Андижон вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

Янги ҳолатлар (+363)
Бугун шунингдек 7 ҳудудда тана ҳарорати кўтарилгани сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 363 ҳолат аниқланган ва шу вақтгача қайд этилган жами ҳолатлар сони 44 минг 781тани ташкил этмоқда.

Тошкент шаҳрида 295 ҳолат;
Тошкент вилоятида 24 ҳолат
Самарқанд вилоятида 12 ҳолат;
Андижон вилоятида 11 ҳолат;
Наманган вилоятида 9 ҳолат;
Фарғона вилоятида 6 ҳолат;
Хоразм вилоятида 6 ҳолат аниқланди.

Ўлим ҳолатлари (+4)
Бугун ҳозирча Тошкент шаҳрида 3, Тошкент вилоятида 1 ўлим ҳолати қайд этилди ва расмий статистикада қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 364 нафарга етди.

Мирзо Улуғбек туманида яшаган 83 ёшли М.М. (аёл);
Янгийўл туманида яшаган 56 ёшли Э.Д. (эркак);
Юнусобод туманида яшаган 56 ёшли Э.А. (эркак);
Шайхонтоҳур туманида яшаган 59 ёшли З.А. (эркак) вафот этди.
Ҳозирда мамлакатда 2255 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 42 мингдан ошди