
МИБ Яккабоғ туман бўлими иш юритувида тумандаги “Алакўйлак” қишлоғида яшовчи қарздор фуқаро О.Мейлиқуловдан вояга етмаган 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
О.Мейлиқулов ФИБ Яккабоғ туманлараро судининг 3.03.2017 йилдаги суд буйруғига асосан Г.Худойбердиева фойдасига ҳар ойда тўлаши лозим бўлган алимент пулларини тўламаганлиги боис унинг қарздорлиги 42 ой учун 27.671.742 сўмни ташкил этган.
Қарздор фуқародан фарзандлари учун тўланадиган алимент тўлови вақтида тўланмагани сабабли тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Яккабоғ туман маъмурий судининг қарорига асосан қарздор О.Мейлиқулов Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47/4-моддаси билан айбдор деб топилди ва унга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Жаҳонгир Мўминов
Миб Яккабоғ туман бўлими
давлат ижрочиси
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Миб Яккабоғ туман бўлими
давлат ижрочиси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар