date
views 2 072

Фильтрли ниқоблардан қанча муддат фойдаланиш мумкин?

Фильтрли ниқоблардан қанча муддат фойдаланиш мумкин?
Кеча АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда коронавирус инфекцияси юзасидан аҳоли саволларига жавоб қайтарилди:

Савол: Фильтрли ниқоблардан қанча муддат фойдаланиш мумкин?
Жавоб: Кўп қаватли ниқоблар, бундан ташқари яхши сифатли фильтрга эга бўлган махсус респираторлар вирусдан энг яхши ҳимоя воситаси ҳисобланади.

Респираторнинг одатий ниқобдан фарқи, у юзга нисбатан кўпроқ тегиб туради, кўпинча нафас чиқариш клапани бўлади.
Шунинг учун респираторлар вирусга қарши самарали ҳисобланади. Респираторни 6 соатгача тақиш мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фильтрли ниқоблардан қанча муддат фойдаланиш мумкин?