Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига қўшнилар ҳуқуқи бўйича янги боб қўшилади ва унда муайян бир чегараларни белгилаш, мавжуд мулкка нисбатан кимнинг ҳуқуқи борлиги каби масалалар акс этади. Бу ҳақда Тошкент давлат юридик университети кафедра мудири Нурилло Имомов 10 сентябрь куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Тадбирда қўшничилик муносабатлари бугунги кунгача Фуқаролик кодексида алоҳида боб билан тартибга солинмагани, қўшнилар ўртасида низолар бўлса, умумий қоидалар асосида ечиб келиниши қайд этиб ўтилган.
«Қўшни ҳуқуқи илғор хорижий давлатлар тажрибасида бор. Масалан, Германия, Грузия, Польша, Франция ва Россия давлатлари фуқаролик кодексларида қўшничилик ҳуқуқи деган алоҳида боблар мавжуд. Биз ушбу мамлакатлар тажрибасини ўрганиб, янги таҳрирдаги Фуқаролик кодексига «Қўшни ҳуқуқи» деган бобни киритдик.
Бунда муайян бир чегараларни белгилаш, мавжуд мулкка нисбатан кимнинг ҳуқуқи борлиги каби масалалар акс этади. Мисол учун, уй-жой, иморатлар қурилаётганда баландлиги қанча бўлиши керак, у қўшнига зарар қилмайдими, ўртадаги девор келишиб қуриладими ёки бировнинг мулки ҳисобланадими, симлар, сув қувури ўтиши, дарахт ўсган бўлса унинг шохидан тўкиладиган мевалар кимники каби ўнлаб масалалар тартибга солинган», деди Нурилло Имомов.
Маълум қилинишича, янги таҳрирдаги Фуқаролик кодекси лойиҳаси учун 50дан ортиқ маҳаллий, 20дан ошиқ хорижий экспертлар ёрдамидан фойдаланиляпти. Ҳужжат 1178та моддадан иборат бўлиб, уни тайёрлаш жараёни давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди