16:43 / 11.09.2020
3 449

Дарё транс ходимига пора таклиф қилган хайдовчига чора кўрилди

Дарё транс ходимига пора таклиф қилган хайдовчига чора кўрилди
2020 йил 06 август куни жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Карман тумани судининг очиқ суд мажлисида дарё транс ходимига пора таклиф қилган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Жиноят тафсилотларига кўра, 1970 йилда тўғилган Хамраев Анвар (шахси ўзгартирилган) лицензиясиз аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиб келиб, 2020 йил 26 май куни соат 11:30 ларда Навоий педагогика коллежи биноси ёнидаги автомашиналар тўхтаб туриш жойида ўзига тегишли “Ласетти” русумли 85W232СА давлат белгили автомашинаси билан йўловчиларни миндириш учун тўхтаб турган вақтида, Навоий вилояти транспорт бошқармаси Нурота туман транспорт сектори 1-тоифали инспектори И.Ҳайдаров томонидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1763-моддаси билан АА0067428-сонли маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, автомашинасини Кармана туманидаги “Бек” номли жарима майдончасига топширилиши жараёнида, у маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ва автомашинасини жарима майдончасидан чиқариш учун И.Ҳайдаровга 500.000 сўм пул маблағларини пора тариқасида беришни таклиф қилган.

Навоий вилояти транспорт бошқармаси Нурота туман транспорт сектори 1-тоифали инспектори И.Ҳайдаровнинг аризаси асосида, 2020 йил 26 май куни соат 17:30 ларда Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими ҳамда ДХХ Навоий вилоят бошқармаси ходимлари томонидан Кармана туманида жойлашган “SAG” номли савдо дўконнинг автотураргоҳи ҳудудида ўтказилган тезкор-тадбир давомида, И.Сатторов пора тариқасида таклиф қилинган 500.000сўм пулларини Навоий вилояти транспорт бошқармаси Нурота туман транспорт сектори 1-тоифали инспектори И.Ҳайдаровга берган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Суд, А.Хамраевни содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 211-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 2 (икки) йилга муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди статисти
Норбиби Шодиева

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дарё транс ходимига пора таклиф қилган хайдовчига чора кўрилди