19:30 / 11.09.2020
2 778

Коррупцияга қарши кураш тизим: Адлия вазирлигининг Муваффақият формуласи

Коррупцияга қарши кураш тизим: Адлия вазирлигининг Муваффақият формуласи
Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Адлия вазирлигида адлия вазири Русланбек Давлетов иштирокида Адлия вазирлигида коррупцияга қарши кураш тизимининг яратилиши, ушбу тизимнинг ўзига хос хусусиятлари ва эришилган натижаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда СЕRT International s.r.o нинг Ўзбекистондаги вакили, БМТРД Коррупцияга қарши курашиш глобал лойиҳасининг вакили, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари ва Адлия вазирлиги раҳбарияти иштирок этишди.
Матбуот анжуманида Адлия вазирлигида коррупцияга қарши кураш тизими бир қатор босқичларда амалга оширилаётганлиги, шу вақтга қадар қандай натижаларга эришилганлиги ва олдинга қўйилган режалар бўйича маълумотлар берилади.

Таъкидлангандек, Адлия вазирлиги Ўзбекистонда давлат бошқарув органлари орасида биринчи бўлиб Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими бўйича ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификатини қўлга киритди. Ушбу сертификат вазирлик фаолиятининг барча йўналишларини қамраб олади. ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификати коррупция ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш, зарур чораларни кўриш ҳамда коррупция хавфини камайтиришга йўналтирилган мақбул ва аниқ мезонли чора-тадбирларни назарда тутади.

Вазирлик коррупцияга қарши курашиш стратегиясининг биринчи босқичи 2019 йилнинг 1-ярмида амалга оширилди. Бунда Адлия вазирлиги коррупция хавфлари ва фактларини, ходимларнинг ўз ваколатини суиистеъмол қилиши ёки зарур пайтда ҳаракатсизлиги ҳолатларини аниқлаш мақсадида кенг жамоатчиликни ёрдамга чақирди. Шу боис, адлия органлари ва муассасаларида фуқароларга аудио ва видео ёзув воситаларидан фойдаланишга рухсат берилди. Жамоатчилик назорати ходимларнинг жавобгарлигини ошириш имконини берди.

Шу билан бирга, вазирлик ҳузурида коррупцияга қарши кураш кенгаши ташкил этилди. Коррупция хавфига мойил бўлган вазифалар (ваколатлар) ва лавозимлар рўйхати шакллантирилди. Интернет тармоғида нотариуслар бўш иш ўринларига танловлар онлайн-трансляция қилиниши янгиликлардан бири бўлди. Бу билан, биринчидан, ходимларни саралаб олишнинг максимал шаффофлигига, иккинчидан, виждонли нотариусларни ишга тайинлашга эришилди.

Telegram мессенджерида аҳолини адлия органлари ва муассасаларида юз бераётган коррупция ҳуқуқбузарликлари ҳақида тезкор хабардор қилиш мақсадида махсус @antikorbot боти ишга туширилди. Ўтган вақт давомида @antikorbot орқали 2,5 мингдан зиёд хабарлар келиб тушди. Хизмат текшируви якунларига кўра, 20 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, тўрт нафарига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. 2019 йилда 1 801 та қисқа муддатли текширувлар ўтказилди. Натижада, 160 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди. “Сирли мижоз” бўйича ўтказилган 1 344 та тадбирлар якунида яна 380 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди.

Иккинчи босқич 2019 йилнинг июль ойидан 2020 йилнинг август ойларида амалга оширилди. БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда адлия органлари ва муассасаларида “KPMG International” компаниясининг халқаро экспертларини жалб этган ҳолда, коррупцияга қарши комплаенс назоратни жорий этиш бўйича лойиҳа амалга оширилди. Биринчи навбатда, тизим доирасида вазирлик ва унинг муассасаларига юклатилган функцияларни бажаришда коррупция хатарлари хавфи даражаси (492) бўйича баҳоланди ва таснифланди.

Иккинчи навбатда, ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” халқаро стандарти асосида вазирликнинг 10 дан зиёд ички ҳужжати тубдан янгиланди, вазирликда коррупцияга қарши курашиш бўлими ташкил этилди:
• ходимлар изчил ўқитилмоқда, ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги кўникмаларини ривожлантириш мақсадида e-study.adliya.uz янги платформаси ишга туширилди;
• давлат харидларини амалга оширишда контрагентларни текшириш амалиёти йўлга қўйилди;
• ходимларнинг фаолият самарадорлигини баҳолаш KPI асосида амалга ошириш йўлга қўйилди;
• адлия органлари ва муассасалари фаолиятида манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини тартибга солиш механизми жорий қилинди.

Учинчи навбатда, кўрилган чора-тадбирлар натижасида Вазирлик тизимидаги барча йўналишдаги коррупциявий шарт-шароитларни минималлшатириш ҳисобига коррупция ҳуқуқбузарликлари ва жиноятлари минимал даражага туширилди. Ходимлар ўртасидаги коррупция, жумладан коррупция жиноятларни энг кам даражага туширилди. Масалан, 2019 йилда адлия органлари ва муассасаларининг 6 нафар ходимига нисбатан жиноий жавобгарлик иши қўзғатилган бўлса, уларнинг 4 нафари коррупция жиноятлари бўйича ишлар бўлган.

Учинчи босқич 2020 йилнинг июнь-август ойларида амалга оширилди. “СERT International” s.r.s халқаро ташкилоти томонидан Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” халқаро стандартига мувофиқлиги юзасидан сертификатлаш бўйича аудит ўтказилди. Ўтказилган аудит натижаси бўйича ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” халқаро стандартига мувофиқлик сертификати берилди.

Шунингдек, матбуот анжуманида Адлия вазирлиги Ўзбекистонда биринчидан бўлиб “Менеджментнинг коррупцияга қарши тизими” бўйича ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификатини қўлга киритганлиги бўйича халқаро сертификатни топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коррупцияга қарши кураш тизим: Адлия вазирлигининг Муваффақият формуласи