date
views 2 862

Коронавирус бўйича юртимиздаги 11 сентябрь кунги вазият тафсилотлари

Коронавирус бўйича юртимиздаги 11 сентябрь кунги вазият тафсилотлари
ССВ хабарига кўра, 2020 йилнинг 11 сентябрь куни мамлакатимизда 593 ҳолатда касаллик қайд этилди.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 1 нафар, жами 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятларида жами 468 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 46 272 нафар бемордан 43 023 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 869 нафар бемордан 475 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус бўйича юртимиздаги 11 сентябрь кунги вазият тафсилотлари