14:55 / 12.09.2020
2 362

Эшиклар орасига яширилган 5600 дона дори воситалари фош этилди

Эшиклар орасига яширилган 5600 дона дори воситалари фош этилди
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда сифати кафолатланмаган ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг яширин айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро М.А. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Бир қарашда ушбу автомашинада ҳеч қандай ноқонуний товар-моддий бойликлар йўқ эди гўё. Аммо, сергак ходимлар томонидан ушбу автомашина эшик қопламалари ораси кўздан кечирилганида, қонунбузарнинг найранги ошкор бўлди.

Мазкур шахс хорижда ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 168 миллион сўмлик 5600 дона “REGAPEN 300 гр” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини эшик қопламалари орасига яшириб олганлиги аниқланди. Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эшиклар орасига яширилган 5600 дона дори воситалари фош этилди