12:18 / 13.09.2020
2 234

Кузда туғилган болаларда жиддий касалликларга мойиллик аниқланди

Кузда туғилган болаларда жиддий касалликларга мойиллик аниқланди
Фото: «Pixabay.com»
Олимлар куз фаслида дунёга келган гўдакларда астма, аллергия ва кузги иситмага мойилликни аниқлашди. Бу ҳақда доктор Жессика Хуэй маълумотларига таяниб «Daily Mail» хабар берди.

У Колорадо штатидаги тиббиёт марказида ишлайди. Шифокорнинг жамоаси «кузги» болаларда бундай хасталикларга мойиллик кучли бўлишини аниқлашди. Уларни кўпинча атопик марш — аллергик реакциялар қўзғаб, жиддий касалликларни келтириб чиқаради. Мутахассислар буни бактериал муҳит билан изоҳлашмоқда.

Олимларнинг фикрича, аллергия гўдакликда, боланинг қуруқ ва ёрилган териси орқали аллергенлар ўтадиган пайтларда пайдо бўлади. Ҳозирги кунда олимлар кузда болаларнинг териси қанчалик ҳимояланганини текширишмоқда.

«Агар эрта ёшда, яъни туғилган заҳоти вазиятга аралашадиган бўлсак, атопик марш ривожланишини тўхтатиб қолишимизга ёрдам беради», — деб тушунтиради доктор Жессика.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кузда туғилган болаларда жиддий касалликларга мойиллик аниқланди