22:36 / 14.09.2020
1 217

Импорт қилинадиган бензин нархи пасайиши кутилмоқда

Импорт қилинадиган бензин нархи пасайиши кутилмоқда
Ўзбекистонга импорт қилинадиган бензин ёқилғиси арзонлаши кутилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz Энергетика вазирлиги вакилига маълумотига таянган ҳолда хабар берди.
Таъкидланишича, «UNG PETRO» МЧЖга қарашли ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин ёқилғиси нархи пасайиши кутилмоқда. Бу хориждан импорт қилинадиган бензин ҳажми кўпайиши ва транспорт харажатлари пасайиши билан изоҳланади.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, 15 сентябрь кунидан бошлаб АЁҚШлардаги импорт қилинган АИ-92 маркали бензиннинг нархи 6000 сўмдан 5,500 сўмга, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг АИ-92 маркали бензинининг нархи эса 5,800 сўмдан 5,500 сўмга арзонлаштирилмоқда.

Аввалроқ, «Ўзбекнефтгаз» 20 июндан бошлаб ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 маркали импорт бензиннинг нархи 5500 сўмга чиқиши (ўша пайтда 5000 сўм эди) ҳақидаги тарқалган хабарларни рад этганди.

«Ўзбекнефтгаз» қайд этишича, ёз ойларида хорижий бензин ишлаб чиқарувчи ҳамкор корхоналар экспорт ҳажмини пасайтирганди. Шу туфайли, импорт қилинадиган бензин нархида қарийб минг сўм ўсиш кузатилган.

Товар-хом ашё биржасида ўтказилган ўтган ҳафта савдолари якунига кўра, савдога қўйилган 45 минг 314 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензинидан 23 минг 117 тоннаси, яъни 51 фоизи сотилган. Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 869,7 минг сўмдан 4 905,4 минг сўмгача яъни 0,7 фоизга кўтарилди.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 4 907,5 минг сўмни, АИ-91 – 5 584,2 минг сўмни ташкил этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)