
Фуқаролик ишлари бўйича М.Улуғбек туманлараро судининг 03.08.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор А.Рузикуловдан ундирувчи Алокабанк фойдасига 65,3 млн. сўм кредит қарздорликни ундириш ҳақидаги ижро варақаси МИБ Юнусобод туман бўлим иш юритувига 04.08.2020 йилда келиб тушган эди.
МИБ М.Улуғбек туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари мобайнида, қарздорга тегишли бўлган мулклар тегишли тартибда хатловга олинган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган «Nexia 3» русумли автотранспорт воситасига ундирув қаратилиши тушунтирилгандан сўнг 65.343.453 сум тўланмаган қарздорлик ундирувчи банк фойдасига тўлиқ ундирилиб, ижро иши тамомланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар