23:08 / 15.09.2020
2 439

Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раиси ўринбосари Алексей Оверчукни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раиси ўринбосари Алексей Оверчукни қабул қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 сентябрь куни Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Алексей Оверчукни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув аввалида давлат раҳбари коронавирус инфекциясининг глобал миқёсда тарқалиши билан боғлиқ замонавий хавф-хатарларга қарамай мамлакатлар ўртасидаги фаол мулоқот давом этаётгани ва кўп қиррали Ўзбекистон—Россия ҳамкорлиги суръати сақлаб қолинаётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Таъкидланишича, ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ортаётгани кузатилмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳалари амалга ошириляпти, қўшма корхоналар сони кўпайди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти коронавирус пандемиясига қарши курашишда яқин ва самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини алоҳида таъкидлади.
Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Алексей Оверчук учрашув ўтказиш имконияти учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди ҳамда Россия президенти Владимир Путин ва ҳукумати раиси Михаил Мишустиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Иқтисодий кооперация бўйича узоқ муддатли дастур тайёрлаш, қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш, мамлакатлар ҳудудлари ўртасидаги амалий алоқаларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон—Россия стратегик шериклик муносабатлари кун тартибини янги мазмун билан бойитиш мақсадида ҳамкорликдаги устувор дастур ва лойиҳаларни жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги ва МДҲ доирасидаги яқин мулоқотларни давом эттириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан Россияда ишлаётган ўзбекистонликларга муносиб шароитларни яратиш масаласини кўриб чиққанди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раиси ўринбосари Алексей Оверчукни қабул қилди