19:40 / 16.09.2020
2 754

Бу йилги контракт миқдорлари чегирмадан кейин қанча миқдорда бўлади?

Бу йилги контракт миқдорлари чегирмадан кейин қанча миқдорда бўлади?
Пандемия даврида аҳоли даромадининг пасайгани туфайли талабаларга енгиллик сифатида бу йилги контракт тўловлари кундузги шаклда ўқийдиган талабалар учун 10 фоизга камайтирилиши эълон қилинган эди.

Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев ушбу чегирма қўлланилиши натижасида стипендияли ва стипендиясиз контракт қанча миқдорни ташкил этишини ҳисоблади.

Қуйидаги соҳа ва йўналишлар учун стипендиясиз контракт миқдори 8 млн 828 минг сўм, стипендияли контракт миқдори 13 млн 964 минг сўмни ташкил этади:
- Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар;
- Жаҳон сиёсати;
- Ҳуқуқ.

Қуйидаги соҳа ва йўналишлар учун стипендиясиз контракт миқдори 8 млн 216 минг сўм, стипендияли контракт миқдори 13 млн 352 минг сўмни ташкил этади:
- Соғлиқни сақлаш;
- Иқтисод;
- Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент.

Қуйидаги соҳа ва йўналишлар учун стипендиясиз контракт миқдори 6 млн 994 минг сўм, стипендияли контракт миқдори 12 млн 130 минг сўмни ташкил этади:
- Архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш;
- Санъат.

Қуйидаги соҳа ва йўналишлар учун стипендиясиз контракт миқдори 6 млн 382 минг сўм, стипендияли контракт миқдори 11 млн 518 минг сўмни ташкил этади:
- Архитектура ва қурилиш;
- Компютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари;
- Хизмат кўрсатиш соҳаси;
- Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти.

Қуйидаги соҳа ва йўналишлар учун стипендиясиз контракт миқдори 5 млн 771 минг сўм, стипендияли контракт миқдори 10 млн 907 минг сўмни ташкил этади:
- Транспорт;
- Атроф-муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги;
- Гуманитар фанлар;
- Журналистика ва ахборот;
- Ижтимоий таъминот;
- Қишлоқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси;
- Ўрмон хўжалиги;
- Балиқ хўжалиги;
- Ветеринария;
- Ирригация ва мелиорация;
- Математика, амалий математика ва информатика;
- Табиий фанлар;
- Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари;
- Педагогика, касбий таълим;
- Социология;
- Психология;
- Спорт фаолияти.
Чегирмадан сўнг, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини ҳисобга олмаганда, давлат ОТМларида стипендиясиз энг арзон конракт 5 млн 771 минг сўмни, энг қиммат контракт эса 8 млн 828 минг сўмни ташкил этмоқда. Стипендияли энг арзон конракт эса 10 млн 907 минг сўмни, энг қиммат контракт 13 млн 964 минг сўмни ташкил этмоқда.

Маълумот учун, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида 2020/21 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишларида Ўзбекистон фуқаролари учун тўлов-контракт миқдори стипендиясиз ўқитишда 15 млн 584 минг сўм, стипендияли ўқитишда эса 20 млн 720 сўм этиб белгиланган.

Қўшимча қилиш жоиз, юқоридаги рақамлар расмий миқдор эмас, бу миқдорлар жамоатчиликка аввал эълон қилинган контракт суммаларидан келиб чиқиб ҳисобланган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бу йилги контракт миқдорлари чегирмадан кейин қанча миқдорда бўлади?