12:10 / 18.09.2020
2 607

Тошкент—Термиз халқаро автомобиль йўлига сунъий ёритиш чироқлари ўрнатилди

Тошкент—Термиз халқаро автомобиль йўлига сунъий ёритиш чироқлари ўрнатилди
Фото: Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ
Тошкент—Термиз йўналишидаги М-39 халқаро автомобиль йўли сунъий ёритиш чироқлари билан жиҳозланмоқда, дея хабар беради Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Тошкент вилоятида йил бошидан буён содир бўлган йўл транспорт ҳодисаларининг 209 таси сутканинг қоронғи вақтида, 141 таси эса кеч соат 19:00 дан тунги 24:00 гача бўлган айни транспортлар тиғиз вақтда, 68 таси тунги соат 24:00 дан эрталабки 06:00 гача содир бўлган.

Тунда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг 67 таси ёки 32,3 фоизи сунъий ёритилмаган йўлларда содир этилган.

Фото: Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ
Масаланинг ана шу томонларини инобатга олган ҳолда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мутахассислари кўчаларни сунъий ёритиш чироқлари билан жиҳозлаш орқали йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтиришни режалаштириб, бу йўналишда бир қатор ишларни амалга оширмоқда.

«Асосий эътибор М-39 Тошкент—Термиз халқаро автомобилига қаратилди», – дейди Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ йўл назорати бўлими бошлиғи, подполковник Эркин Раҳмонбердиев.

Фото: Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ
Раҳмонбердиевнинг таъкидлашича, ҳозирги кунгача ТҲАЙ унитар корхонасининг 397-йўл таъмирлаш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда М-39 Тошкент–Термиз халқаро автомобиль йўлининг «Янгийўл», «Ислоҳот», «Мирзо Улуғбек» маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудидан ўтган 838, 842 ва 845-километрларига сунъий ёритиш чироқларини ўрнатилди. Бу чироқлар биринчи навбатда пиёдалар хавфсизлигини таъминлаши қайд этилган.

Фото: Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ
Автомобиль йўлларини ёритиш ишлари босқичма-босқич, йўл-транспорт ҳодисалари таҳлили асосида амалга оширилади. Йўлларнинг ёритилиши эса ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ишлари самарадорлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент—Термиз халқаро автомобиль йўлига сунъий ёритиш чироқлари ўрнатилди