23:30 / 19.09.2020
1 631

Юридик соҳада ишловчи мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича электрон платформалар яратилади

Юридик соҳада ишловчи мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича электрон платформалар яратилади
Бу ҳақда жорий йилнинг 17 сентябрь куни адлия вазирилиги томонидан АОКА анжуманлар залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълумот берилди. Матбуот анжумани Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 8 сентябрь куни қабул қилинган “Юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига бағишланди.

Матбуот анжуманида Адлия вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази мутасадди ходимлари томонидан мазкур қарорни қабул қилишдан мақсад ва кутилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди. Шу билан бирга қарор билан юридик соҳада ишловчи мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий тизимини жорий этиш тартиблари белгилангани айтилди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, мазкур қарорни қабул қилишдан мақсад халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда адлия органлари ва муассасалари ходимлари, адвокатлар, нотариуслар, юрисконсультлар, патент вакиллари, медиаторлар ҳамда бошқа соҳа мутахассисларини, яъни юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришдан иборат.

Қарорга мувофиқ, Юристлар малакасини ошириш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда ҳудудий филиаллари ташкил этилиб, Адлия вазирлигининг юридик техникумлари биноларига жойлаштирилади.

Эндиликда қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш давомийлиги 4 ой (576 соат)ни, малака ошириш курсларида эса 2 ҳафта (72 соат)ни ташкил этади ва қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
• Марказ ва унинг филиалларида ўқитиш;
• мутахассислик бўйича ходимнинг иш жойида ўқитиш;
• кредит-модуль тизими асосида ўқитиш;
• масофавий таълим.

Матбуот анжуманида малака оширишнинг кредит-модуль тизими ҳақида тушунтириш берилиб, мазкур тизим малака оширишнинг белгиланган даврийлигига риоя қилинган ҳолда ўқув дастури модулларини узлуксиз, мустақил равишда ўзлаштириб боришни назарда тутиши таъкидланди.
Бундан ташқари, қарор билан касбий эҳтиёжлардан келиб чиқиб кадрлар буюртмачилари ва ходимларга малака ошириш шаклларини мустақил танлаш имконияти ва бошқа соҳа мутахассислари малакасини оширишга қаратилган қисқа муддатли ўкув курслари ҳам ташкил этилмоқда.

Мутахассислар томонидан қарор билан бир нечта электрон платформалар яратилиши бўйича маълумотлар берилди. Булар :
• кадрларни узлуксиз касбий ривожлантириш тизими фаолиятини ташкил қилиш ва ҳар бир ходимнинг малака ошириш жараёнларини мониторинг қилувчи ягона маълумотлар базаси;
• малака ошириш курси битирувчиларига электрон сертификатлар бериш амалиётини жорий этиш мақсадида “Электрон сертификатлар репозиторийси” тизими ва дастурий таъминоти;
• ҳар бир ходимнинг индивидуал траекториялари бўйича малака ошириш жараёнларини мониторинг қилувчи ягона маълумотлар базаси.

Шунингдек, қарор билан Юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талаблари тасдиқланганлиги ҳам айтиб ўтилди.
Матбуот анжумани давомида давлат органлари мутасадди ходимлари томонидан журналистларнинг саволларига ҳуқуқий жавоб беришди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юридик соҳада ишловчи мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича электрон платформалар яратилади