МИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг ҳукми билан «Straus House» МЧЖ мансабдор шахслари И.Исроилов ва бошқаларнинг ҳаракатлари оқибатида жабрланувчи деб топилган 347 нафар фуқарога 7 млрд 100 млн сўмдан ортиқ моддий зарарни ундириб бериш юзасидан ижро иши қўзғатилган.
Ҳозирда «Straus House» МЧЖдан жабр кўрган фуқароларга етказилган зарарни уларнинг номига очилган (очиладиган) ҳисоб-рақамларига ўтказиш бўйича МИБнинг ҳудудий ишчи гуруҳлари ташкил этилган.
Жабрланган фуқаролар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (фуқаролик паспорти) ҳамда пластик карточкалари билан 21 сентябрдан бошлаб соат 9-00 дан 18-00 га қадар қуйидаги манзилларга мурожаат қилишлари сўралган:
Эслатиб ўтамиз, 28 июль куни «Straus House» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан суд жараёни ниҳоясига етганди.
Суд ҳукми билан жамият таъсисчиси И. Исроилов ва унинг жиноий шериклари ЖКнинг тегишли моддалари билан турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?