2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари ўтказилиб, абитуриентларнинг тест синовларида тўплаган баллари тест синови ўтказилган куннинг эртасигаёқ эълон қилинди.
Ҳозирда барча абитуриентлар якуний натижалар эълон қилинишини кутмоқда ва Давлат тест марказига танлов натижаларини қандай билиш мумкинлиги борасида кўплаб саволлар келиб тушмоқда.
Тест синовларининг якуний натижалари эълон қилингандан сўнг, танлов натижаларини 3 хил усулда билиш мумкин бўлади.
Aбитуриентнинг шахсий кабинети орқали:
Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида ҳар бир абитуриент учун шахсий кабинет яратилган бўлиб, абитуриентлар шахсий кабинети (abitur.dtm.uz сайти) орқали танлов натижаларини билишлари мумкин.
SMS хабарнома хизмати орқали:
Aбитуриентлар танлов натижаларини 5100 рақамига абитуриент ID сини юборган ҳолда ҳам билишлари мумкин.
Бунда SMS юборилган телефон рақамига танлов натижалари бўйича SMS хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).
Тест натижалари қайдномаси орқали:
Натижалар эълон қилингандан сўнг тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади. Aбитуриентлар олий таълим муассасаларига борган ҳолда қайдномадан танлов натижаларини кўришлари мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди