14:23 / 01.12.2014
7 266

Анъанавий телевидение яна 16 йил “умр кўради”

Анъанавий телевидение яна 16 йил “умр кўради”
"Netflix" онлайн-видеохизматининг раҳбари Рид Гастингс "Hollywood Reporter" порталига берган интервьюсида, телеузатишнинг анъанавий формати яқин 16 йил ичида бутунлай йўқ бўлиб кетади, деб айтди. Унинг сўзларича, ўз мижозларига фильмлар, сериал ва телекўрсатувларни уларнинг сўровига биноан тақдим килувчи пуллик рақамли хизмат кўрсатувчи компаниялар аналогли телевидениени 2030 йилга келиб умуман сиқиб чиқаради.

"Анъанавий телевидение худди отга ўхшайди. От автомобилга эга бўлмагунимизча жуда ҳам яхши эди ", - деб таъкидлаб ўтди Гастингс.

Ҳозирда "Netflix" хизматининг 54 миллиондан ортиқ мижози бор. Бу компания 2014 йилнинг сентябридан яна 6 та Европа давлатида хизмат кўрсатишни бошлади.

Манба: Kun.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Анъанавий телевидение яна 16 йил “умр кўради”