
Божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида товар-моддий бойликларини божхона чегаралари орқали ноқонуний тарзда олиб ўтишга уриниш ҳолатлари божхоначиларимиз томонидан ўз вақтида фош этилмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Доут-ота” чегара божхона постига кириб келган фуқаро Ҳ.С. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси постда ўрнатилган инспекцион кўрик мажмуасидан ўтказилганида, йўл-юк ҳужжатларида кўрсатилмаган товарларнинг мавжудлиги аниқланиб, божхона кўриги ўтказилди.
Натижада, тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилмаган ва автотранспорт воситаси юкхонасидаги юклар орасига хуфёна яшириб қўйилган, умумий қиймати 61 миллион сўмлик маиший техника ва бошқа турдаги товар моддий бойликлари мавжудлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар