«Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори имзоланди.
Унга кўра, Ўзбекистонда «Ҳудудгазтаъминот» AЖ томонидан табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси амалга оширилади.
Тендер натижаларига мувофиқ «Технопарк» МЧЖ билан электрон газ ҳисоблагичлари ва зарур бўлган ускуналарни етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилибди.
«Ҳудудгазтаъминот» AЖ маблағлари эвазига 2020 йил 1 октябрга қадар Қибрай, Зангиота ва Тошкент туманларида газни ҳисоблагичлар ўрнатилади.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган кредит маблағлари эвазига 2021 йил 1 февралга қадар Ўрта Чирчиқ, Чиноз, Юқори Чирчиқ, Янгийўл ва Кармана туманлари ҳамда Тошкент, Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Наманган, Нукус, Самарқанд, Термиз, Урганч, Қарши, Каттақўрғон, Қўқон, Марғилон шаҳарларида ва бошқа қарздорлик даражаси баланд бўлган ҳудудларда мазкур тизим жорий этилади.
2021 йил 1 августга қадар республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ҳисоблагичларни тўлиқ ўрнатилади.
Лойиҳани 2021 йил 1 августга қадар амалга ошириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 4 йил муддатда қайтариш шарти билан (6 ойлик ЛИБОР+3%) 150 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредити жалб қилинади.
Бундан ташқари, «Ўзсаноатқурилишбанк» 27,5 миллион АҚШ доллари, электрон газ ҳисоблагичларини йиғиш учун зарур бўлган эҳтиёт қисмларини Италиядан харид қилишга йўналтириладиган Италиянинг «SACE» давлат экспорт-кредит агентлигининг суғурта қопламаси остида хорижий тижорат банклари кредити жалб қилинади. Лойиҳанинг маҳаллий харажатларини қоплаш учун биринчи ўринда республика жамғармалари ва маҳаллий тижорат банкларининг маблағлари ва заруратга кўра хорижий молиявий ташкилотлар қарз маблағларидан фойдаланилади.
Молия вазирига «Ҳудудгазтаъминот» АЖ кредитлари бўйича ваколатларига давлат кафолатларини бериш ваколати берилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?