07:00 / 26.09.2020
1 990

ЖССТда коронавирус тарқалиши ва совуқ тушиши ўртасида боғлиқлик йўқлиги маълум қилинди

ЖССТда коронавирус тарқалиши ва совуқ тушиши ўртасида боғлиқлик йўқлиги маълум қилинди
Фото: Getty Images
ЖССТ мутахассисларининг таъкидлашича, совуқ ҳароратлар коронавирус тарқалиши ҳамда унинг оғир кечиши билан бевосита боғлиқликка эга эмас. ЖССТнинг Россиядаги вакили Мелита Вуйновичнинг таъкидлашича, совуқ тушиши коронавирусга чалинганлар сонининг ошишига бевосита таъсир кўрсатмайди.

Совуқ ҳароратлар шунчаки организмга таъсир қилади. Бунда организмга тушган ҳар қандай вирус унга осон кириб боради. Бироқ совуқ ҳароратлар билан коронавирусга чалиниш даражаси ва касалликнинг оғир кечиши ўртасида боғлиқлик йўқ”, деб айтган мутахассис.

Вуйновичнинг таъкидлашича, хавф гуруҳига ёндош касалликларга эга катталар ҳамда қон босими билан муаммоларга ва ортиқча вазнга эга ёшлар киради. Уларда коронавирус оғир шаклда кечиши мумкин.

ЖССТ вакили қишда хоналарни шамоллатиб туриш зарурлигини, чунки бу вақтда одамлар бинолар ичида кўпроқ вақт бўлишини айтган.
Мен кондиционерларга қаршиман, чунки улар хонадаги айнан бир ҳавонинг ўзини айлантиради. Шу сабабли имкони бор жойларда ойналарни очиш зарур. Совуқ пайтда бу ноқулай бўлишини биламиз, бироқ хоналарни шамоллатиш муҳимдир”, деб тавсия берган Вуйнович.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЖССТда коронавирус тарқалиши ва совуқ тушиши ўртасида боғлиқлик йўқлиги маълум қилинди