15:00 / 26.09.2020
3 017

Табиий газ назорати ва ҳисобининг янги тизими жорий этилади

Табиий газ назорати ва ҳисобининг янги тизими жорий этилади
Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали табиий газни ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш, йўқотишларни бартараф этиш, шунингдек истеъмол қилинган табиий газ учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш мақсад қилинган.

Президент «Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

«Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида «Ҳудудгазтаъминот» AЖ томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар орасида белгиланган тартибда ўтказилган тендер натижаларига мувофиқ «Технопарк» МЧЖ билан электрон газ ҳисоблагичлари ва зарур бўлган ускуналарни етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган.

Лойиҳани амалга ошириш:
а) қуйидаги асосий йўналишлар асосида жадаллаштирилади:
  • табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини «ишлаб чиқариш — газ тақсимлаш станцияси — туман (шаҳар) чегараси — йирик участкалар кириш қисми — истеъмолчи» принципи асосида бутун тармоқ бўйича жорий қилиш;
  • ҳисоблагичларни биринчи навбатда аҳолининг табиий газ истеъмоли ва қарздорлик даражаси юқори бўлган ҳудудларга ўрнатиш, шунингдек йирик истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларини уларнинг ҳисобидан Тизимга улаш;
  • аҳоли яшаш пунктларида барча истеъмолчиларнинг (маиший, саноат ва бюджет) ҳисоблагичларини ҳамда йирик участкалар кириш қисмидаги ҳисоблагичларни бир вақтнинг ўзида ўрнатиш ва Тизимга улаш ҳамда тармоқдаги йўқотишларни бартараф этиш бўйича ишларни ташкиллаштириш;
  • ҳисоблагичларни ўрнатиш ва Тизим имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий машғулотларни ташкил этиш орқали жойлардаги барча ходимларнинг кўникма ва малакасини ошириш;

б) қуйидаги тартибда ташкил этилади:
  • «Ҳудудгазтаъминот» AЖ маблағлари эвазига 2020 йил 1 октябрга қадар Қибрай, Зангиота ва Тошкент туманларида Тизимни ўрнатиш;
  • Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган кредит маблағлари эвазига 2021 йил 1 февралга қадар Ўрта Чирчиқ, Чиноз, Юқори Чирчиқ, Янгийўл ва Кармана туманлари ҳамда Тошкент, Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Наманган, Нукус, Самарқанд, Термиз, Урганч, Қарши, Каттақўрғон, Қўқон, Марғилон шаҳарларида ва бошқа қарздорлик даражаси баланд бўлган ҳудудларда Тизимни ўрнатиш;
  • 2021 йил 1 августга қадар республиканинг бошқа ҳудудларида истеъмолчиларга замонавий ҳисоблагичларни ўрнатиб, Тизимни тўлиқ жорий этиш;
  • икки ой муддатда йирик истеъмолчилар, автомобилларга газ қуйиш шохобчалари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларини, 2020 йил якунига қадар қолган тадбиркорлик субъектларини уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ҳамда 2021 йил 1 майга қадар ижтимоий соҳа объектларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Тизимга уланишини таъминлаш.

Лойиҳани молиялаштириш ва 2021 йил 1 августга қадар амалга ошириш учун:

а) Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 1 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 4 йил муддатда қайтариш шарти билан, 6 ойлик ЛИБОР плюс 3 фоиз йиллик ставкада, имтиёзли даврда асосий қарз бўйича ҳисобланган фоизлар капитализация қилиниши ҳисобга олиниб, 150 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредити жалб қилинади;

б) қуйидагилар жалб қилинади:
«Ўзсаноатқурилишбанк» AТБнинг 27,5 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги кредити;

электрон газ ҳисоблагичларини йиғиш учун зарур бўлган эҳтиёт қисмларини Италиядан харид қилишга йўналтириладиган Италиянинг «SACE» давлат экспорт-кредит агентлигининг суғурта қопламаси остида хорижий тижорат банклари кредити;

Лойиҳанинг маҳаллий харажатларини қоплаш учун биринчи ўринда республика жамғармалари ва маҳаллий тижорат банкларининг маблағлари ва заруратга кўра хорижий молиявий ташкилотлар қарз маблағлари.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва «Ўзсаноатқурилишбанк» AТБ билан биргаликда жорий йил якунига қадар Италиянинг «SACE» давлат экспорт-кредит агентлиги ва хорижий молиявий ташкилотлар билан музокаралар якунланишини ҳамда зарур миқдордаги маблағлар жалб қилинишини таъминлайди.

Молия вазирига «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг Лойиҳа доирасида таъминот бўйича молия ташкилотлари, жамғармалар ва банклар олдидаги мажбуриятлари юзасидан тегишли кредит шартномаларининг талаблари асосида Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатларини бериш ваколати тақдим этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Табиий газ назорати ва ҳисобининг янги тизими жорий этилади