20:00 / 26.09.2020
2 252

Андижонда 39 грамм марихуанани 1 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Андижонда 39 грамм марихуанани 1 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Фото: Андижон вилояти ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси
Андижон вилоятида ўтказилган «Қорадори—2020» тезкор тадбири доирасида гиёҳванд моддаларни етиштириш ва сотиш билан шуғулланиб келган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, 21 сентябрь куни Андижон вилояти ИИБ Транспортда ХТБ бошлиғи номига шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шахси сир сақланган фуқаро ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида Жалақудуқ туманида яшовчи шахс гиёҳванд моддалар сақлаб, сотаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Ушбу маълумотни текшириш мақсадида холис харидор сифатида Савай бекатидаги ХТБ бошлиғи «назорат харид» тадбирга киритилган. Шу куни Жалақудуқ тумани Ёрқишлоқ маҳалласи ҳудудида 48 ёшли (муқаддам судланган) фуқаро бир миллион сўм эвазига холис харидорга «сариқ рангли қоғоз пакетга ўралган» оғирлиги 39,63 грамм марихуана сотган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Қўлга олинган фуқаронинг уст-боши икки нафар холис иштирокида кўздан кечирилганида унинг чўнтагидан 6 дона гугурт қутисига солинган 35,64 грамм марихуана гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган. Ҳозирда ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда 39 грамм марихуанани 1 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди