17:40 / 27.09.2020
2 553

Жарқўрғонда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Жарқўрғонда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
Сурхондарё вилоят прокуратураси ташаббуси билан Мажбурий ижро бюроси ва ички ишлар вилоят бошқармаларининг ҳамкорлигида Жарқўрғон туманида бўш иш ўринлари «Меҳнат ярмаркаси» ўтказилди.
Унда асосий эътибор, ички ишлар бошқармаси Пробация бўлими туман-шаҳар гуруҳларида назорат остида турган шахслар ва алимент қарздорлиги мавжуд, аммо доимий иш ўрнига эга бўлмаган фуқароларни ишга жойлаштиришга қаратилди.

Ушбу ярмаркада 500 дан ортиқ бўш иш ўринлари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш иштиёқи бўлган шахсларга тижорат банкларининг имтиёзли кредит линиялари тақдим этилди.

Шунингдек, ярмаркада вояга етмаган фарзандлари учун алимент тўловчи шахслар хам иштирок этишди. Вақтинча ишсиз бўлган 4 нафар алимент тўловчиларнинг доимий ишга жойлашиши хам таъминланди.

“3 йилдан буён фарзандларига алимент тўловларини тўлаш учун муаммоларга дуч келаётганлиги ва бу тадбир менга яна имконият берди”, - дейди янги иш ўрнига эга бўлган тадбир иштирокчиларидан бири Камолиддин Ражабов.

Дарҳақиқат, муносиб меҳнат шароити кишини руҳлантириб ишига бўлган меҳри ва иштиёқини ошириб боради. Шу боис бу борада олиб борилаётган ташаббуслар эътиборга молик. Тадбир давомида қатнашчилар билан профилактик суҳбат хам ўтказилди.

Албатта, бу каби бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари улар учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Ташкилотчилар томонидан бу каби тадбирларни мунтазам равишда амалга ошириб бориш белгилаб олинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жарқўрғонда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди