10:00 / 01.10.2020
3 743

Коронавирусни шамоллаш ва гриппдан қандай фарқлаш мумкин?

Коронавирусни шамоллаш ва гриппдан қандай фарқлаш мумкин?
Фото: «Домашний очаг»
Пандемия давом этаётган бир пайтда куз фаслида салқин ҳаво туфайли бошланадиган анъанавий грипп мавсуми коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқинини кучайтиради, деган тахминлар мавжуд. Одатда ҳар йили бундай вазиятда оддий дори воситалари ва рўмолча билан кифояланиш мумкин эди.

Ҳозир эса аксинча, шамоллаш ва гриппдан иложи борича сақланиш, касалликнинг олдини олиш учун ниқобдан мунтазам равишда фойдаланишга тўғри келмоқда. Йўталиш, иситма ва чарчоқ оддий грипп ва коронавирусда ҳам кузатилади. Аллергия эса аксириш ва кўз қичишиши билан фарқланади.

Аммо энг асосий сабаблардан бири нафас қисилиши ҳисобланади. Бемор коронавирус билан касалланганда иситманинг 5-10 кунида енгил ўпка яллиғланиши ва нафас қисилишига олиб келади. Шамоллаш ва грипп кўпинча пневмония шаклидаги асоратларни ўзида намоён этади.

Аксириш коронавируснинг аломати бўлиши мумкинми?
Бурун битиши, бош қисмидаги оғриқ, кўз қичишиши аллергия ёки шамоллашнинг аломати бўлиши мумкин, аммо бу белгилар коронавирусга хос эмас. Энг кўп учрайдиган белгилар иситма, чарчоқ ва қуруқ йўтал кабилардир, бурун битиши эса ҳар 20 кишининг биттасида учрайди.

COVID-19нинг асосий белгилари касаллик юқтириб олингандан 2-14 кун ўтгач пайдо бўлади ва қуйидагича намоён бўлади:
- Нафас қисилиши ёки нафас олишда қийинчилик;
- Йўтал;
- Чарчоқ;
- Мушак ёки тана оғриғи;
- Бош оғриғи;
- Томоқ оғриғи;
- Ҳид ва таъм билмаслик;
- Бурун битиши ва оқиши;
- Кўнгил айниши;
- Диарея.
Аммо, ЖССТ маълумотларига кўра, баъзи одамларда коронавирус симптомлари кузатилмайди ёки беморлар ўзини ёмон ҳис этмайди. Хавфли томони, улар касаллик ташувчиси бўлиб қолади.

Инфекцияни аллергиядан қандай фарқлаш мумкин?
Бунинг учун аломатларни кузатиш керак, албатта. Коронавирус, грипп ва шамоллашнинг дастлабки белгилари пайдо бўлмагунча одамлар ўзини яхши ҳис этади.

Аллергия эса сурункали ҳолат бўлиб, у бир неча ҳафта, ой ёки йиллар давомида турли хил аломатларда ўзини намоён қилиши мумкин. У танада иситма ёки оғриқ келтириб чиқармайди, йўтал деярли кузатилмайди. Астма билан касалланган одамларда овоз хириллаши бўлиши мумкин.

Шунингдек, аллергия аломатлари атроф-муҳит омиллари билан ўзгариб туради, масалан, чанг ёки ҳайвон териси, ўсимлик ҳиди таъсирида кучаяди. Шамоллаш аломатлари куннинг вақтидан, об-ҳаводан ёки атрофдаги омиллардан қатъий назар сақланиб қолади.

Шамоллашда ҳам шунга ўхшаш белгилар мавжуд. Иситма, бош оғриғи ва танадаги оғриқлар. Аллергия одатда нафас йўлларига таъсир қилади, лекин аллергияга қарши дориларни қабул қилгандан кейин ҳолат яхшиланади. Шамоллаш даврида эса кўп суюқлик ичиш ва дам олишга мақсадга мувофиқ.

Коронавирус ва гриппни қандай ажратиш мумкин?
Афсуски, грипп ва коронавирус аломатлари бир-бирга жуда ўхшаш, ҳатто баъзида мутахассислар ҳам уни ажрата олмаслиги мумкин. Шунинг учун хавфнинг олдини олиш, ортиқча ташвишлардан ҳимояланиш мақсадида гриппга қарши эмланиш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусни шамоллаш ва гриппдан қандай фарқлаш мумкин?