13:20 / 01.10.2020
2 553

Ўзбекистонда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?

Ўзбекистонда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?
Неъмат Атамуратов
Фото: UzReport

Турар жойларни, кўчмас мулкларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 623-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилади. Бунда қандай тартиб ва қонун-қоидаларга эътибор берилади каби саволларга Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов батафсил маълумот берди.

Унга кўра, туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан ажратилган ер ажратиш тўғрисидаги қарор, қурилиши тугалланган уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномалари, мулк ҳуқуқни тасдиқловчи туман, шаҳар ҳокимининг қарори, олди-сотди, ҳадя, айрибошлаш, мерос ва бошқа ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар асосида давлат рўйхатидан ўтказилади. Ушбу кадастр ҳужжатини давлат рўйхатидан ўтказишда ер майдонининг квадрати ва нима мақсадда фойдаланиши бўйича тўлов асосида амалга оширилади. Бунда
  • объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда,
  • деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаларига,
  • нотурар объектларини қуриш учун ажратилган ер участкасига,
  • қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкасига,
  • юридик шахсларнинг турар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмаларига тегишли тартибда тўловлар ундирилади.

Бундан ташқари, турар жойларни баҳолаш тартибида объект бузилганда тўловлар шу баҳо асосида тўланади. Бунда Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги «Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 1043-сонли қарори асосида амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?