14:39 / 02.10.2020
2 246

Сурхондарёда 800 дона гугурт қутисига қадоқланган «марихуана»нинг муомалага киритилиши олди олинди

Сурхондарёда 800 дона гугурт қутисига қадоқланган «марихуана»нинг муомалага киритилиши олди олинди
2020 йилнинг 21 сентябрь куни соат 09:00ларда Сурхондарё вилояти Денов тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан “Қорадори-2020” тадбири ўтказилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Тадбир жараёнида, Денов туманида яшовчи 43 ёшли Ш.Х.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилган. Унда томорқадаги анор дарахтлари орасида 6 туп ўткир ҳидли, яшил рангли, наша гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимликларни экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

Шундан сўнг, тадбир давом эттирилиб фуқаро Ш.Х.нинг яшаш уйи хонаси кўздан кечирилганида, хона ичида 800 дона “Спички” ёзувли гугурт қутида махсус жойланган яшил рангли ўткир ҳидли майдаланган ўсимлик барглари борлиги аниқланиб, холислар иштирокида текшириб кўришлик учун тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, Ш.Х.нинг яшаш уйи томорқасидан олинган ўзига хос ҳидга эга бўлган 6 туп ўсимлик таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган “наша” ўсимликлар эканлиги, Ш.Х.нинг яшаш уйи хонасидан олинган оч-яшил рангли, ўткир ҳидли қуруқ ҳолдаги моддалар таркибида фаол гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, “марихуана” экани, соф вазни 5 килограмм 870 грамм 10 миллиграммни ташкил қилиши аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Ш.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишида Ш.Х. айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда 800 дона гугурт қутисига қадоқланган «марихуана»нинг муомалага киритилиши олди олинди