date
views 2 313

Корхонанинг мол-мулклари қарздорликка қаратилиб, ундирув ишлари давом этмоқда

Корхонанинг мол-мулклари қарздорликка қаратилиб, ундирув ишлари давом этмоқда
Жорий йилнинг 30 сентябрь куни “Effect.uz” расмий сайти орқали “Чинозлик фермер МИБдан норози!” номли “Олма-арча ниҳоллари” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Мансуров томонидан Бюронинг Сирдарё туман бўлими ходимларининг ижро иши бўйича ундирув ишларини тўлиқ амалга оширмаётганлиги ҳақида танқидий видео-хабар жойлаштирилди. Хаабар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.

Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё тумани бўлими иш юритувида Сирдарё вилоят иқтисодий судининг 16.07.2018 йилдаги қарздор “Сирдарё марказий йўллардан мунтазам фойдаланиш” УКдан ундирувчи “Олма-арча ниҳоллари” фермер хўжалиги фойдасига 27 млн. 530 минг сўм асосий қарз, 275 минг 300 сўм давлат божи ҳамда 16 мингсўм почта ҳаражати ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Бундан ташқари, бўлим иш юритувида қарздордан хўжалик юритувчи субъектлар фойдасига 4 млрд. 7 млн. 77 минг сўмлик қарз ундириш билан боғлиқ 43 та ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, барча ижро ҳужжатлари “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 251-моддасига асосан йиғма ижро ишига бирлаштирилган.

Мазкур ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорнинг АТБ “Агробанк” Сирдарё вилоят филиалидаги банк ҳисоб рақамларига банд солинган.
Ижро ҳаракатлари давомида, давлат ижрочиси томонидан солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатларига асосан қарздор корхонага тегишли 2 та бино-иншоотлари, “МАЗ” русумли 2 та автотранспорт воситалари, Каток русумли махсус техника воситаси хатланиб, жами 4 млрд. 354 млн. 442 минг сўмга баҳоланган мол-мулклар электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган.

Қарздорга тегишли бўлган “МАЗ” русумли автотранспорт воситасининг сотувидан тушган 25 млн. 969 минг сўм пул маблағи ҳисобидан Қонуннинг 80-моддасига мувофиқ ундирувлар навбатига кўра тақсимланган 816 минг130 сўм пул маблағи 18.12.2019 йилда ундирувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Қарздорнинг солиқ қарзи ва давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижроси таъминланганлиги сабабли мазкур ижро ҳужжатлари асосида электрон онлайн-аукцион савдога чиқарилган мол-мулклар савдодан қайтарилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздорга тегишли бўлган Гулистон шаҳар, Маданият МФЙ, Тошкент кўчаси, 3-уйда жойлашган спорт зали биноси 2 млрд. 638 млн. 965 минг сўмга қайта баҳоланиб, электрон онлайн-аукцион савдога чиқарилган.

Қарздорга тегишли электрон онлайн-аукцион савдога чиқарилган мол-мулк сотилмаганлиги сабабли савдодан қайтарилган. Сотувга чиқарилган мол-мулк электрон-онлайн аукцион савдода сотилмаганлиги сабабли Қонуннинг 56-моддасига асосан арзонлаштирилган нархда ундирувчиларга, шу жумладан “Олма-арча ниҳоллари” фермер хўжалигига таклиф қилинган.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздорга тегишли бўлган “МАЗ” (махсус цистерна) 20 168 ҒАА давлат рақамли автотранспорт воситаси хатланиб, 27.930.291 сўмга, “Каток” русумли 20 764 АА давлат рақамли махсус техника воситаси хатланиб, 32 млн. 439 минг сўмга қайта баҳоланган ва 15.06.2020 йилда электрон онлайн-аукцион савдога чиқарилган.

Қарздорга тегишли электрон онлайн-аукцион савдога чиқарилган мол-мулклар сотилмаганлиги сабабли савдодан қайтарилган.
Сотувга чиқарилган мол-мулклар электрон аукцион савдода сотилмаганлиги сабабли арзонлаштирилган нархда ундирувчиларга таклиф қилинган.

Шунингдек, 19.09.2020 йилда қарздор корхонага тегишли “IsuzuNQR 718L” русумли юк автотранспорт воситаси ва 5 турдаги офис жиҳозлари хатланган ва ҳозирда баҳолаш ва реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, ижро ҳаракатлари давомида қарздордан 5 млн. 100 минг сўм ундирилиб, 30.09.2020 йилда ундирувчи “Олма-арча ниҳоллари” фермер хўжалигининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор корхонага тегишли “Cobalt” русумли 20 745 КАА давлат рақамли автотранспорт воситаси 02.10.2020 йилда хатланган ва далолатнома расмийлаштирилган.

Келгусида ундирув қарздорнинг ҳисоб рақамларидан ҳамда мол-мулкини реализация қилишдан тушадиган пул маблағлари ҳисобидан таъминланиб, Қонуннинг 78,80-моддаларига мувофиқ ундирувлар навбатига кўра тақсимланади.
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Корхонанинг мол-мулклари қарздорликка қаратилиб, ундирув ишлари давом этмоқда