08:12 / 04.10.2020
2 574

МИБ Наманган вилоят бошқармаси: ундирувчи ижро ҳаракатларининг бажарилишини сўраб 30 маротаба мурожаат этган

МИБ Наманган вилоят бошқармаси: ундирувчи ижро ҳаракатларининг бажарилишини сўраб 30 маротаба мурожаат этган
Жорий йилнинг 03 октябрь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижо бюросининг Наманган вилоят бошқармасида брифинг бўлиб ўтди.
Брифинг 29 сентябрь кунги ижро ҳаарктлари давомида марҳума Г.Дадабоеванинг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ масалаларга қаратилди.
Тадбирда, Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси, Наманган шаҳар ИИБ, вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳамда расмий электрон нашр вакиллари иштирок этишди.

Маълумки, жорий йилнинг 29 сентябрь куни Наманган шаҳрида истиқомат қилган 35 ёшли марҳума Гуландом Дадабоева ижро ҳааркатлари даврида ўз жонига қасд қилиб, устига бензин ёқилғиси билан ёқиши натижасида вафот этган эди.

МИБ Наманган шаҳар бўлими иш юритувида - фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 08.10.2019 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра ундирувчи А.Джураев фойдасига жавобгар марҳуманинг онаси М.Дадабаева ва унинг оила аъзоларини Наманган шаҳар, Истиқбол МФЙ, 9-Боғи-эрам кўчаси 34-уйдан мажбурий тартибда кўчириш белгиланган эди.

Брифингда МИБ Наманган вилоят бошқармаси шаҳар бўлими ходимлари ушбу ҳолат бўйича саволларга жавоб қайтаришди.
Масъул ходимлар ушбу воқеа ташвишли ҳолат бўлганлиги ва марҳума Г.Дадабоеванинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, Мажбурий ижро органлари суд ва бошқа орган ҳужжатлари ижросини таъминлайди ва буни муҳокама қилмайди, лекин биз доим қарздорларга суд қарорини ихтиёрий бажариши учун ва ҳақиқий аҳволдан келиб чиқиб, инсонпарварлик нуқтаи назаридан ёндашиб келишини таъкидлади.

Қарздор М.Дадабоеванинг уйдан чиқиш ижро иши бўйича ижро ҳаракатлари жами турли сабаблар билан 3 марта тўхтатилган, қолаверса ижро иши Бюронинг Наманган шаҳар бўлимига 2019 йил ноябрь ойида келган бўлиб, давлат ижрочилари 3 маротаба қарздорнинг уйига бориб, ўз ихтиёри билан суд қарорини бажаришга ундаб келган.

Асосий сабабларининг бири, суд қарори бўйича кимдир қарздор иккинчи томон эса, ундирувчи бўлади, ушбу ижро иши бўйича ҳам ундирувчи Ахад Джураев томонидан суд қарори ижроси таъминланмаётгани ҳақида кўплаб эътирозлар ва бир нечта шикоят аризаларини билдириб 30 дан ортиқ (оғзаки) мурожаат қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Наманган вилоят бошқармаси: ундирувчи ижро ҳаракатларининг бажарилишини сўраб 30 маротаба мурожаат этган