
Коронавирус пандемияси вақтидаги энг хавфли предмет нотўғри фойдаланилаётган оддий ниқобдир.
“Бизда мен уларни ниқобни самарасиз тақувчилар деб атайдиган кишилар жуда кўп. Улар битта боғичдан 10-15 кунлаб фойдаланишади, баъзан ундан ҳам кўпроқ. Бундай кишиларга ноқулай бўлганда улар шунчаки кафтлари билан ушлаб, йиғиштириб чўнтакларига солиб қўйишади”, - деди терапевт Лариса Алексеева.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, кейин улар ўша қўллари билан юзларини ушлашади. Сўнгра яна ўша ниқобни тақиб уйга келишади ва у ерда вирус иссиқ ва нам жойда фаоллашади.
Алексеева бу жуда хавфли эканини алоҳида урғулади.
Шифокор ниқобдан фойдаланиш қоидаларини эслатиб ўтди: битта ниқобни икки соатдан ортиқ тақмаслик керак, юзга тегинмаган ҳолда ечиб олиш ва зич ёпилган пакетда ташлаб юбориш керак.
Мутахассиснинг фикрига кўра, бошқа эҳтиёткорлик чоралари ҳақида ҳам унутмаслик лозим: ўрамдаги маҳсулотларни ювиш, курьер келтирган пакетларга антисептик билан ишлов бериш ҳамда кийим-кечак ва пойабзал ҳақида ҳам унутмаслик лозим – уларда ҳам уйга вирус “олиб келиш” мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар