21:29 / 05.10.2020
3 352

Ўхшаш аломатлар. Коронавирус билан гриппни қандай фарқлаш мумкин?

Ўхшаш аломатлар. Коронавирус билан гриппни қандай фарқлаш мумкин?
Фото: «Stihi.ru»
Саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари номзоди Севара Убайдуллева жавоб берди. Бу ҳақда ССВ маълум қилди.

Коронавирус ва гриппнинг бир-биридан ажратувчи бир қанча белгилари мавжуд. Жумладан, касалланган бемор билан мулоқотда бўлсангиз, грипп касаллигининг яширин даври 5-7 кун, коронавируснинг яширин даври эса 2-14 кун.

Икки касаллик ҳам тумов, кўз ёшланиши, бурун оқиши, акса уриш, тана ҳароратининг кўтарилиши билан кечади.

Лекин грипп касаллигида:
  • умумий белгилар 1-3 кунгача бўлади. Енгил даражасида тана ҳароратининг 38 даражадан юқори бўлиши бир марта кузатилади, 3-кундан бошлаб бемор аҳволи яхшилана бошлайди;
  • гриппнинг оғир кечувида касаллик бронхлар ва ўпкаларни жароҳатлаган бўлса, грипп оқибатида кузатиладиган тана ҳарорати 5 кундан кейин ҳам 38 даражадан юқори бўлиши мумкин, ундан кўп муддат кузатилмайди. Грипп касаллигида йўтал биринчи 3-4 кун қуруқ, сўнгра эса балғамли бўлади ва даволашда асосий мақсад балғамни парчалаш ёки кўчиришга кўмаклашишдир;
  • грипп касаллигидаги пневмонияда ўпка яллиғланиши касалликнинг реабилитация жараёнида қайта тикланиши мумкин. Грипп касаллиги фақат юқори ва пастки нафас йўлларини зарарлайди. Грипп касаллигида асаб тизимининг жароҳатланиши кузатилмайди.

Коронавирус касаллигида эса:
  • умумий белгилар 1-3 кун кузатилади, тана ҳарорати енгил кечувида 38 даражага бир марта кўтарилади. Сўнгра 37 даражада бўлади. Енгил кечувида даво тўғри олиб борилса, бемор аҳволи касалликнинг 5-7-кунларида яхшиланиб боради;
  • касалликнинг оғир кечувида эса 8-кундан бошлаб тана ҳарорати 39-40 даражагача кўтарилади. Умумий ҳолсизлик кучаяди, қуруқ йўтал зўраяди, нафас етишмовчилиги, яъни ҳансираш ҳам кучаяди. Коронавирусда йўтал балғамсиз бўлади. У касалликнинг кечувига боғлиқ ҳолда 2-3 ҳафтадан 1,5 ойгача кузатилиши мумкин;
  • коронавирусдаги йўтални даволаш кўпроқ нафас машқларини ўтказиб, алвеолаларнинг фаолиятини тўлиқ таъминлаш билан организмнинг тўқима ва ҳужайраларига кислород таъминотини тиклашга қаратилган бўлади;
  • коронавирус касаллигининг оғир ва ўта оғир кечувида ўпкалар интерстицияси, алвеолаларининг фиброз тўқима билан қопланиши ойлар давомида тикланиши ёки маълум қисми умуман тикланмаслиги ҳам мумкин;
  • коронавирус касаллигида инсон организмининг бир неча аъзолари (нафас аъзолари, ошқозон-ичак тизими аъзолари, юрак-қон томир тизими аъзолари, буйрак тизими, эндокрин безлар тизими, марказий ва периферик асаб тизими касалликлари жароҳатланади. Айниқса, асаб тизими ва руҳиятнинг зарарланиши кузатилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўхшаш аломатлар. Коронавирус билан гриппни қандай фарқлаш мумкин?