
2020 йилнинг 28 сентябрь кунидан 29 сентябрь кунига ўтар кечаси, Ромитан тумани Азизон МФЙ Сарбистон қишлоғида жойлашган «Хўжа Али Ромитаний» масжидига номаълум шахс ғайриқонуний равишда кириб, у ерда бўлган 3 дона эҳсон қутиларни бузиб очиб, эҳсон қилинган барча пулларни ўғирлаб воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
"Мазкур ҳолат юзасидан Ромитан тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Самарқанд вилояти, Паяриқ туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган О.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Ҳозирги кунда гумонланувчи О.А. га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда" дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар