17:35 / 06.10.2020
3 135

Ходим ишга тикланди

Ходим ишга тикланди
Фуқаро А.Шаймановни Республика инкасация давлат унитар корхонаси Навоий вилоят бошқармаси Навоий шаҳар инкассация хизматига нисбатан судда даъво қўзғади. Даъвода иш берувчи уни ноқонуний равишда ишдан бўшатгани айтилиб, лавозимига тиклаш ва мажбурий бекор юрган кунлари учун пул ундириш кўрсатилган эди.

Суд мазкур ҳолатда А.Шаймановнинг ҳуқуқи бузилганлигини аниқлаб, 19.08.2020 йилда унинг фойдасига ишга тиклаш ва мажбурий бекор юрган кунлари учун 4 млн. 461 минг сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатини қабул қилди.

Ўз навбатида бу ҳужжат Бюронинг Навоий шаҳар бўлими иш юритувига 27.08.2020 йилда келиб тушди ва давлат ижрочиси зудлик билан ижро ҳаракатларини бошлаб юборди.

Ижро ҳаракатларини олиб боришда иш берувчи билан кўпгина тортишувлар ҳам бўлди. Аммо суд қарори муҳокама қилинмайди балки ижроси сўзсиз ижро этилади.

Кўрилган чоралар натижасида А.Шайманов Навоий шаҳар инкассация хизматига ўзининг эски инкассатор лавозимига ишга тикланди ва мажбурий бекор юрган кунлари учун 4 млн. 461 минг сўм ундириб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ходим ишга тикланди